18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди

18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилганлик учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди

“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан 18 ёшга тўлмаганлар билан жинсий алоқа қилиш учун жиноий жавобгарлик ўрнатилди.

Унга кўра, Жиноят кодексига ўн олти ёшдан ўн саккиз ёшгача бўлган шахснинг ўн саккиз ёшга тўлмаганлигини айбдор билган ҳолатда уни моддий манфаатдор этиш орқали у билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун жавобгарлик белгилайдиган модда қўшилади.

Бундай хатти-ҳаракатларни амалга оширган шахслар уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига маҳкум қилинади. Шунингдек, икки йилгача озодликни чеклаш ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.