19 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

19 нафар фуқарога ажратилган кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда, “SH.G.” МЧЖ раҳбари О.Т. ва “T-D.” МЧЖ раҳбари О.Ч.лар ҳудуддаги тижорат банки филиалидан лимончиликни ташкил этиш ва ривожлантириш учун 19 нафар фуқарога ажратилган жами 359,3 млн сўм кредит маблағини таъминотчи сифатида ўзларининг ҳисоб рақамига ўтказиб олиб, талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан ва 228 моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.