1954 йилги математик масаланининг ечими топилди

1954 йилги математик масаланининг ечими топилди

Анча мураккаб бўлган математик масалалардан бирининг жавоби топилди. Бу ҳақида Science Alert хабар бермоқда.

Масала формуласи 1954 йилда тузилган, бироқ унинг ечимини топиш бугунги кунга келиб математиклар Эндрю Букер ва Эндрю Сазерлендга насиб этди.

Вазифа юздан кичик бўлган натурал сонларни учта соннинг кубларининг йиғиндиси сифатида тасвирлаш эди. Сўнгги ўн йилликлар давомида 33 ва 42 дан ташқари барча рақамлар учун ечимлар топилди.

Дастлаб, математиклардан бири янги алгоритм яратиб, 33нинг ечимини топишди. 8.866.128.975.287.528, −8.778.405.442.862.239 ва −2.736.111.468.807.040 сонлари кубларининг йиғиндиси 33га тенг экан. Кейин эса, иккала математик 42 учун мос келадиган сонларни излашди ва масаланинг жавобини топишди: −80.538.738.812.075.974, 80.435.758.145.817.515 ва 12.602.123.297.335.631.

126