Фарғонада яна бир йигит онлайн қимор сабаб жонига қасд қилди

Фарғонада яна бир йигит онлайн қимор сабаб жонига қасд қилди

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти Данғара туманида ёш йигит «1Xbet» қурбони бўлиб, 16 млн. сўм учун ўз жонига қасд қилганлиги ҳақида хабар тарқалган.

Аниқланишича, 15 ноябрь куни Данғара тумани, Пишкарон М.Ф.Й, Сойсоҳили кўчасида яшаган 28 ёшли йигит ўзини-ўзи осиб, уз жонига қасд қилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш учун судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмокда, дея ёзмоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.