20 декабрдан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилди

20 декабрдан Тошкент шаҳридаги айрим кўчалар ёпилди

Тошкент шаҳри марказида байрам тадбирлари ўтказилиши режалаштирилгани муносабати билан шаҳардаги айрим кўчалар ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 20 декабр куни соат 06:00дан 2021 йил 15 январ соат 00:00гача Тошкент шаҳридаги қуйидаги кўчаларда автотранспорт воситалари ҳаракати чекланади:

– Буюк Турон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Зарафшон кўчасининг Алишер Навоий ва Матбуотчилар кўчалари оралиғидаги қисми;

– Истиқлол кўчасининг Буюк Турон кўчаси ва Амир Темур шоҳ кўчаси оралиғидаги қисми;

– Мустақиллик шоҳ кўчасининг Зарафшон кўчаси ва Амир Темур хиёбони оралиғидаги қисми.