2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади

2000 ва 20 000 сўмлик янги купюралар муомалага чиқарилади

Ўзбекистонда 2 минг ва 20 минг сўмлик банкнотларнинг намуналари ҳамда дизайнлари маъқуллангани айтилмоқда.

Ҳозирча мазкур купюраларнинг тавсифи ва чиқарилиш санаси ҳақида расмий маълумот берилмади. 

Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Сенати охирги марта 2019-йил 15-январ куни 100 000 (юз минг) сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллаган эди.