Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2018 йили 2 миллиондан ортиқ ўзбекистонлик АҚШга кетиш учун лотерея ўйнади
19.10.2019 10:30,  
295

АҚШ давлат департаменти берган маълумотларга кўра, Турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун визалар дастури ("Грин карта") учун 2018 йили Ўзбекистондан 2 114 446 киши онлайн ариза топшириб, иккинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистондан олдинда Африкадаги Гана давлати турибди. 29 миллионли Гана аҳолисининг 2 227 530 нафари "Грин карта"дан умидвор.

"Грин карта"га топширганлар сони миллиондан ошган давлатлар орасида Эрон (1 624 204), Украина (1 450 487), Миср (1 274 751), Непал (1 187 350), Эфиопия (1 056 532) ва Сьерра-Леоне (1 011 725) бор.

2018 йили Турли миллатларга мансуб иммигрантлар учун визалар дастури учун бутун дунёдан жами 23 088 613 киши ариза топширган.

Ўзбекистондан 2016 йили 1 488 984 киши, 2017 йили 1 576 179 киши ариза топширган бўлса, 2018 йили уларнинг сони ярим миллионга ортган.

2018 йилги лотереяда ўзбекистонлик 4494 кишига омад кулиб боққан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан