2019 йилда Туркияда дам олган 88 россиялик ҳалок бўлди

2019 йилда Туркияда дам олган 88 россиялик ҳалок бўлди

Анқарадаги Россия элчиси Алексей Ерхов бу йилги туристик мавсумда россияликлар ўлими нега кўпайганига изоҳ берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

2019 йил туристик мавсумида Туркияда 88 россиялик ҳалок бўлди.

Ерхов ҳалокатларнинг ортишини Россиядан Туркияга дам олиш учун келганлар сонининг ошгани билан изоҳлади.

Элчининг айтишича, 2018 йили Туркияга 6 миллион Россия фуқаролари ташриф буюрган. Бу йил келганлар сони бундан ҳам кўп бўлиши кутилмоқда.

4726