2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди

2020 йил пандемияга қарши кураш учун қанча пул сарфлангани маълум қилинди


Сенатнинг 5 февраль куни бўлиб ўтган ўн иккинчи ялпи мажлисида 2020 йилги давлат дастури ижроси бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳисоботи тингланди.

Давлат дастури ижроси бўйича ҳукумат ҳисоботида келтирилишича:

  • ижтимоий объектлар қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашга 3 трлн. 423 млрд. сўм;
  • корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашга 2 трлн. 485 млрд. сўм;
  • аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга 1 трлн. 340 млрд. сўм;
  • соғлиқни сақлаш объектларини қуриш ва зарур инфратузилмани яратишга 1 трлн. 22 млрд. сўм;
  • маҳаллий бюджетлар ва пенсия жамғармаси йўқотишларини қоплашга 595 млрд. сўм миқдорида маблағлар сарфланган.

Шунингдек, коронавирусга қарши курашиш бўйича тадбирларни молиялаштиришга 3 трлн. 962 млрд. сўм сарфлангани маълум қилинган. Гап айнан қандай тадбирлар ҳақида борганига аниқлик киритилмаган.