2020 йилда неча нафар ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олишди?

2020 йилда неча нафар ўзбекистонликлар Россия фуқаролигини олишди?

2020 йилда 656 347 киши Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиниб, рекорд кўрсаткич қайд этилган. Маълумот учун, 2019 йилда ушбу кўрсаткич 497 817 кишини ташкил этган эди.

Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда ушбу давлат фуқаролигини олганлар сони ўсиб бормоқда.

Ўтган бир йилда Россия паспортига эга бўлганларнинг 3,5 фоизи ёки 23 минг киши Ўзбекистоннинг собиқ фуқаролари ҳисобланади.

Ўзбекистонга қўшни давлатлар ҳисобланувчи Тожикистондан 63,4 минг ва Қозоғистондан 43,4 минг киши Россия фуқаролари сафига қўшилган.

Шунингдек, 10 миллионга яқин чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар миграцион рўйхатга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда бир шахс ҳам Ўзбекистон, ҳам бошқа давлат фуқаролигида юриши мумкин эмас.