2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 28 та ҳолатда мажбурий меҳнат жалб этиш аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси биринчи қисмига асосан маъмурий жарималар қўлланилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.
Ушбу мажбурий меҳнат ҳолатларида асосан мансабдор шахслар томонидан ходимларини ўзларининг хизмат вазифасига кирмайдиган ишларга мажбуран жалб этилганлиги аниқланди.