2020 йилда Ўзбекистон экспортдан 2 баравар кўп миқдорда автомобиль импорт қилди

2020 йилда Ўзбекистон экспортдан 2 баравар кўп миқдорда автомобиль импорт қилди

Мамлакатимиздан 2020 йилнинг 9 ойида чет элга 108,2 млн. АҚШ доллари қийматидаги 11 135 дона енгил автомобиль экспорт қилинган.

Енгил автомобиль экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 35,1 млн. АҚШ долларига яъни 47,9 % га ошган. Ўзбекистон енгил автомобиллари асосан Қозоғистонга (8 985 дона) экспорт қилинган.

Ўзбекистон енгил автомобиль экспорт қилган давлатлар:
- Қозоғистон – 91,7 млн. АҚШ доллари
- Озарбайжон – 6,2 млн. АҚШ доллари
- Украина – 5,7 млн. АҚШ доллари
- Россия – 2,2 млн. АҚШ доллари
- Тожикистон – 1,1 млн. АҚШ доллари 
- Бошқа давлатлар – 1,3 млн. АҚШ доллари

Маълумот ўрнида, 2020 йилнинг 9 ойида мамлакатимизга 349,3 млн. АҚШ доллари қийматидаги 20 482 дона енгил автомобиль импорт қилинган.