2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп зарар ва фойда кўрган корхоналар рўйхати эълон қилинди

2020 йилда Ўзбекистонда энг кўп зарар ва фойда кўрган корхоналар рўйхати эълон қилинди

Давлат активларини бошқариш агентлиги давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий ҳисоботлар таҳлилини эълон қилди.

Манбага кўра, 2020 йил якуни бўйича ҳисобот топширган 1 минг 903та корхонадан энг юқори соф фойда олган 20та ва энг кўп зарар кўрган 10таси рўйхати шакллантирилган.

Давлат иштирокидаги энг кўп зарар кўрган корхоналар

2020 йилда қуйидаги 10та корхона умумий ҳисобда 6,1 трлн сўм зарар кўрган:

  • «Ўзтрансгаз» АЖ — 3,6 трлн сўм;
  • Uzbekistan Airways АЖ — 755,7 млрд сўм;
  • «Тошиссиққуввати» ДУК — 605,7 млрд сўм;
  • «Тошкент металлургия заводи» МЧЖ — 380 млрд сўм;
  • «Янги Ангрен ИЭС» АЖ — 245,6 млрд сўм;
  • «Ўзбеккўмир» АЖ — 183,8 млрд сўм;
  • «Ангрен ИЭС» АЖ — 177,7 млрд сўм;
  • Grand Road Tashkent МЧЖ — 89,8 млрд сўм;
  • «Пахтакор футбол клуби» МЧЖ — 82,7 млрд сўм;
  • «Ангрен иссиқлик энергияси» ДУК — 54,6 млрд сўм.

Давлат иштирокидаги энг кўп даромад кўрган корхоналар ўнталиги

Ўтган йили 20та энг кўп даромад кўрган корхоналарнинг умумий фойдаси 9,5 трлн сўмни ташкил этган. Улардан юқори даромадли 10таси қуйидагилар:

  • «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ — 3,9 трлн сўм;
  • «Ўзбекнефтгаз» АЖ — 3,4 трлн сўм;
  • «Фарғонаазот» АЖ — 292,6 млрд сўм;
  • «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ — 218,5 млрд сўм;
  • «Ҳудудгазтаъминот» АЖ — 211,2 млрд сўм;
  • Coca-cola Ichimligi Uzbekistan МЧЖ — 205,7 млрд сўм;
  • Ucell МЧЖ — 199,8 млрд сўм;
  • «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖ — 168,8 млрд сўм;
  • «Ўзавтосаноат» АЖ — 160,3 млрд сўм;
  • Товар-хомашё биржаси 94,8 млрд сўм фойда кўрган.

Қайд этилишича, бугунги кунда давлат иштирокидаги корхоналар сони 2 минг 578тани ташкил этмоқда. Уларнинг 675таси фаолиятсиз, тугатиш жараёнида ва бўлиб тўлаш шарти билан сотилган