2020 йилда Ўзбекистонда кўп ишлаб чиқарилган автомобил маълум қилинди,бу "Дамас" эмас

2020 йилда Ўзбекистонда кўп ишлаб чиқарилган автомобил маълум қилинди,бу

Ўзбекистонда «Cobalt» автомобили ўтган йил давомида энг кўп ишлаб чиқарилган машина бўлди. Кейинги ўринларни «Нексия Т-250» ва «Дамас» эгаллаган.Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг январ-декабр ойларида ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳақида маълумот берди.

Маълумотга кўра, 2020 йил январ-декабр ойлари давомида автомобил саноатида энг кўп ишлаб чиқарилган машина «Cobalt» (79 минг 908 дона), кейинги ўринларда «Нексия Т-250» ( 66 минг 402 дона), «Дамас» (51 минг 692 дона), «Ласетти-Жентра» (50 минг 52 дона) ва «Спарк» (23 минг 3 дона) қайд этилган.

Президент иштирокида машинасозлик саноатини ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган йиғилишда ҳамёнбоп автомашина ва электромобиллар ишлаб чиқаришга инвестиция киритиш зарурати ҳақида гапирилганди.

Шунингдек, Жиззахда Хитойнинг йирик «Донг Фенг» ва «Чанган» автомобил ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда «Донг Фенг» кроссовери ва «New Star Truck» автомобиллари ишлаб чиқариш режалаштирилаётганлиги айтилган.

Аввалроқ, 2021-2023 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурида яқин йилларда хорижий компаниялар билан ҳамкорликда турли русумдаги автомобиллар ишлаб чиқарилиши кутилаётганлиги маълум қилинганди