2020 йилда Халқ таълими тизимидаги молиявий қонунбузарликлар миқдори очиқланди

2020 йилда Халқ таълими тизимидаги молиявий қонунбузарликлар миқдори очиқланди

Ўзбекистонда 2020 йилда Халқ таълими тизимида 200 млрд сўмлик молиявий қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда АОКАдаги матбуот анжуманида Халқ таълими вазири ўринбосари Темур Комилов маълум қилди.

Қайд этилишича, 2019 йилда жами аниқланган камчиликлар 55 млрд сўм бўлган бўлса, 2020 йил якуни билан жами аниқланган камчиликлар, молиявий қонунбузарликлар — 200 млрд сўмдан ошди.

“2020 йилнинг ўзида 6 110 та ҳолатда 70 млрд сўмдан зиёд ўғрилик аниқланди. Юқорида қайд этилган ҳолатлар аниқланганидан сўнг, 520 та ҳолат бўйича 150 млрд сўмдан зиёд материалларни ҳуқуқ-тартибот органларига ҳам тақдим этганмиз.

Тизимда камчиликлар ҳали ҳам бор. Биз ўғриликни камайтирамиз деганимиз — статистикани камайтирамиз дегани билан бир хил эмас. Ўғриликни камайтирамиз деб киришдикми, статистика ўз-ўзидан ошиб боради”, дейди Комилов.