2021-2022 ўқув йилида қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?

2021-2022 ўқув йилида қайси ОТМ филиаллари ва қандай янги йўналишлар очилади?

2021-2022 ўқув йилидан Ўзбекистондаги олтита олий таълим муассасасида бешта янги таълим йўналиши очилади. Шунингдек, қатор ОТМлар филиаллари ва янги институтлар фаолияти йўлга қўйилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик маълумотига кўра, 2021/2022 ўқув йилида: 

  • Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида Гидрометеорология факультети ташкил этилади;
  • Тошкент вилоятида Тошкент ахборот технологиялари университети филиали ташкил этилади;
  • Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ташкил этилади;
  • Ўзбекистон давлат консерваториясининг Нукус филиалида ўқув жараёни бошланади;
  • “Ипак йўли” туризм халқаро университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Бухоро ва Термиз давлат университетларида “зиёрат туризми”, “транспорт логистикаси” ва “ижодий саноат” (creative industry) магистратура мутахассисликларида кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилади;
  • Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти ўз фаолиятини бошлайди;
  • Тошкент архитектура-қурилиш институти ва Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида маданий мерос объектларини асраш факультетлари очилади.