2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилда Ўзбекистонга 8,1 млрд. АҚШ доллари ҳажмида пул ўтказмалари амалга оширилди

2021 йилнинг январь-декабрь ойларида республикамизга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 8,1 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маълумотларига кўра, амалга оширилган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2019-2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошган (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Шунингдек, ўтган йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.