2021 йилдан маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади.

2021 йилдан маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади.

2021 йилдан маданият объектларининг бўш турган майдонлари тадбиркорларга берилади. Бу ҳақида Маданият вазири Озодбек Назарбеков Сенат мажлисида маълум қилди.  «Дейлик бир ҳудудда маданият маркази ярим гектар майдоннинг 15-20 сотих жойини банд қилиб турибди. Марказни ўша ҳудудни сақлаб туришга ортиқча маблағи йўқ. Шуни тадбиркорга берсак, ҳокимият балансига ўтказиш, ҳоким қарори каби жуда кўп бюрократик ҳолатлар бор», – деди вазир. Шу каби муаммолар ечими сифатида ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. «Бошқа ташкилотлар билан келишиб бўлганмиз, фақат Вазирлар Маҳкамаси хулосасини кутяпмиз. 2021 йилдан буни жадал амалга оширамиз», – деди Назарбеков. Вазир ҳозиргача бешта маданият ва истироҳат боғи тадбиркорларга берилгани, 15 дан ортиқ маданият марказлари бўйича шартномалар имзоланганини айтди. Ўтган 10 йилда ҳокимлар қарор чиқариб, боғларни тадбиркорларга бўлиб бергани, бундан вазирлик бехабар эканлиги қўшимча қилинди.