2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил 1 январдан автомобил сотиб олганлик учун йиғим тўлиқ бекор қилинди

2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун матни эълон қилинди.

Ушбу Қонунда автомобилни сотиб олганлик учун йиғим назарда тутилмаган. Демак, ушбу йиғим 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Бунгача амалда бўлган тартибга кўра, автосалондан янги машина сотиб олганда шартнома нархининг 3%и миқдорида йиғим тўланарди (масалан, 100 млн сўмлик машина учун 3 млн сўм, 300 млн сўмлик бўлса 9 млн сўм).

Агар иккиламчи бозордан машина сотиб олинганда ишлаб чиқилган йилига қараб ҳар бир от кучи учун 29 минг 700 сўмгача йиғим олинарди. Масалан, ишлаб чиқарилганига 3 йил тўлмаган 100 от кучига тенг машинани сотиб олганлик учун деярли 3 млн сўм йиғим тўланарди.

Энди шу йиғимлар 1 январдан тўлиқ бекор қилинди.

Агар кимдир машина сотиб олгану, лекин “генеральная доверенность" олиб ҳайдаб юрган бўлса, унда эндиликда машиналарини ўз номларига ўтказиб олишлари мумкин.