2022 йил пандемиянинг сўнгги йили бўлиши мумкин

2022 йил пандемиянинг сўнгги йили бўлиши мумкин

2022 йил COVID-19 пандемиясининг охирги йили бўлиши мумкин. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилди.

ЖССТ раҳбари Т.Гебрейесуснинг айтишича коронавируснинг “омикрон” штаммининг юқумлилиги кучайиши ҳақидаги тахминлар тасдиқланди. Бунда "омикрон" эмланган ёки касалликдан тузалганларга юқишга қодир.

Бироқ, ЖССТ 2022 йил пандемия тугайдиган йил бўлишини кутмоқда. Бу иккинчи ва учинчи авлод вакциналарининг ишлаб чиқилиши, микробларга қарши дори воситаларининг янада ривожлантирилиши ва бошқа инновациялар билан боғлиқлиги маълум қилинган.