2022 йилда Тошкентда жамоат транспорти учун 590 дона “яшил” автобус харид қилиш режалаштириляпти

2022 йилда Тошкентда жамоат транспорти учун 590 дона “яшил” автобус харид қилиш режалаштириляпти

2022 йилда Тошкентда жамоат транспорти учун 590 дона “яшил” автобус харид қилиш режалаштириляпти. Бу ҳақда Тошкент шаҳар транспорти ва йўл-транспорт инфратузилмасини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясида белгиланган.

Концепцияга кўра, 2022 йилда 90 дона катта сиғимли (12 метрлик) MAN CNG, 200 дона ўрта сиғимли (8,5 - 9 метрлик) SAZ LE60, 300 дона катта сиғимли (12 метрлик) электробус харид қилинади.

Мазкур лойиҳанинг қиймати 1 трлн 458 млрд 416 млн сўм этиб баҳоланган. (MAN CNG – 261 млрд 144 млн; SAZ LE60 – 190 млрд 108 млн; электробус – 1 трлн 007 млрд 164 млн сўм). Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредитлари, Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида хусусий инвесторлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши режалаштирилган.

Концепциянинг мазкур банди ижросига Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ масъул этиб белгиланган.