2022 йилдан барча вилоятларда буйрак трансплантацияси амалга оширилади

2022 йилдан барча вилоятларда буйрак трансплантацияси амалга оширилади

Бу президентнинг 4 октябрдаги ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтиришга оид қарорида қайд этилган 

Унга кўра, 2022−2023 йиллар давомида кам инвазив ва юқори технологик жарроҳлик амалиётлари кўлами оширилиши, шу жумладан, туман (шаҳар)ларда амалга ошириладиган амалиётлар тури 60 тадан 79 тага, ҳудудларда эса 130 тадан 168 тага етказилиши белгиланмоқда.

Қолаверса, В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида юрак ва ўпка трансплантацияси жорий этилади.

Шунингдек, хорижий тилларни яхши биладиган тиббиёт ходимлари 2021−2022 йилларда хирургия соҳаси учун долзарб йўналишлар бўйича нуфузли хорижий тиббиёт муассасаларида стажировка ўташ учун юборилади. Уларга давлат тиббиёт муассасаларида ишлаб бериш мажбурияти юклатилади.