Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








2022 йилнинг иккинчи ярмида нефт нархи кескин ошиши мумкин - прогноз
29.06.2022 22:00,  
39

Таҳлилчилар жорий йилда Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши, Эрон билан ядровий битим тузишдаги қийинчиликлар ҳамда ОПЕК аъзолари ва унинг иттифоқчиларининг эркин ишлаб чиқариш қувватларининг қисқариши фонида нефт нархи ошишини башорат қилмоқда.

Goldman Sachs банки хом нефт ва нефт маҳсулотлари нархининг ошиши хавфи «ҳозир жуда юқори», деб ҳисоблайди. 

Бу ҳақда Goldman Sachs банкининг глобал товарлар тадқиқоти бошлиғи Жеффри Карри маълум қилди. ИҲС таҳлилий ҳисоботига кўра, жаҳон бозорларида таклиф кам бўлган тақдирда бир баррел Брент нефти нархи 2022 йилнинг иккинчи ярмида 135 долларгача кўтарилиши мумкин.

IHS таҳлилчиларига кўра, жорий йилнинг учинчи чорагида нархлар бир баррел учун 136,3 долларгача кўтарилиши мумкин. 

Уларнинг прогнозларига кўра, умуман олганда, иккинчи ярим йилликда нефт нархи 135 АҚШ доллари даражасида сақланиб қолади ва йилига ўртача 122 АҚШ долларини ташкил этади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан