Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






2030 йилга бориб Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия улуши 25 фоизга етказилади
16.06.2022 13:56,  
23

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон Республикаси 2030 йилга бориб қайта тикланадиган энергия манбалари улушини 25 фоизга етказиш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда «Курсив» манбаси хабар берди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати раҳбари Олмаотада бўлиб ўтаётган Барқарор ривожланиш мақсадларига бағишланган саммитда сўзлаган нутқида маълум қилди.

«Яқин йилларда умумий қуввати беш ГВт бўлган қуёш электр станциялари ва умумий қуввати уч ГВт дан ортиқ шамол электр станцияларини қуриш режалаштирилган», — деди Арипов.

Абдулла Ариповнинг қўшимча қилишича, йил охиригача давлат муассасалари ва компанияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказиш вазифаси қўйилган. Шунингдек, давлат дастурлари доирасида ижтимоий, инфратузилма ва уй-жой қурилиши объектларини қуришда муқобил энергия манбалари ва энергия тежовчи технологияларни мажбурий жорий этиш нормалари жорий этилиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан