Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






228 каратли олмос кимошди савдосига қўйилди
29.03.2022 08:16,  
164

Замонавий аукционлар тарихидаги энг йирик, вазни 228,31 каратли олмос Британиянинг Christie's савдо уйи томонидан аукционга қўйилмоқда. Бу ҳақда Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) SABC радиостанцияси хабар тарқатди.

Бундан йигирма йил аввал ЖАРда топилган ва ишлов берилган ушбу олмос тош "Қоя", деб аталади. Унинг тахминий нархи 30 миллион доллар атрофида, дейилмоқда.

Савдо 11 май куни Christie's савдо уйининг Женевадаги бўлимида бўлиб ўтади. Оқ рангли тош, нок шаклига ўхшаб кетади ва ўта юқори даражада тозалиги билан ажралиб туради.

Хабарда бундай катталикдаги олмос аввал ҳеч қачон савдога қўйилмагани айтилмоқда. Шунингдек, қимматбаҳо тошнинг эгаси ҳам сир тутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан