23 февраль Москвада қишнинг энг совуқ куни сифатида қайд этилди

23 февраль Москвада қишнинг энг совуқ куни сифатида қайд этилди

Россия пойтахти Москва шаҳрида ҳаво ҳарорати минус 24 даражадан ҳам пастлаган, деб хабар беради "Метеоновости" порталига таяниб УзА.

"23 февралга ўтар кечаси Москва осмони антициклон туфайли очиқ бўлган. Эрталаб соат еттига яқин харорат минус 24,1 даражагача пастлаган. Бу жорий йилги қишнинг энг совуқ куни сифатида қайд этилди. Бундан аввал энг аёзли кун 18 январда кузатилган эди. Ўша куни ҳарорат минус 23,6 даражани кўрсатган", - дейилади хабарда.

Москва вилоятида ҳарорат минус 30 даражагача тушгани айтилмоқда.