Ўтказилган тадбирлар давомида, 2022 йил январь ойининг 25 кунида Республика бўйича 215 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 4 млн 900 минг куб метр ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди, дея хабар беради Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати.
Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналари манфаатларига 5,5 млрд сўм зарар етказилган.
Ушбу ҳажмдаги табиий газ 280 000 та хонадоннинг бир кунлик истеъмолини ташкил этади.
Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.