2та ОТМ бухгалтерия ходимлари томонидан 22,5 млрд сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди

2та ОТМ бухгалтерия ходимлари томонидан 22,5 млрд сўм ўзлаштирилганлиги аниқланди

Ҳисоб палатасининг 2021 йилдаги назорат ишлари режасига мувофиқ Олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги ҳамда 2017-2020 йилларда ажратилган маблағлардан самарали фойдаланганлиги юзасидан ўрганиш ўтказилмоқда.

Масофавий назорат натижасида кузатилган шубҳали ҳолатлар жойига чиқиб ўрганилганда, 2 та Олий таълим муассасида 22,5 млрд сўм маблағларни ўзлаштирилганлиги аниқланди.

Жумладан, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ҳисобланган иш ҳақи ва стипендияларга нисбатан банкдан ортиқча олинган 21,0 млрд сўм нақд пуллар бухгалтерия ходимлари томонидан қалбаки ведомостларни тузиш орқали ўзлаштирилган.

Худди шундай, Жиззах политехника институтида 1,5 млрд сўм маблағлар пластик карточкага ўтказиш орқали ўзлаштирилган.

Бухгалтерия хизмати масъуллари тушинитириш хатларида юқорида кўрсатилган маблағларни ўзлаштирганликларини кўрсатиб ўтган.

Aниқланган ҳолатлар бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ўзлаштирилган маблағларни ўз жойига тиклаш ва ҳуқуқий баҳо бериш учун белгиланган тартибда Бош прокуратурага юборилди.

"Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида назорат тадбири давом эттирилмоқда, якуний маълумотлар бўйича қўшимча ахборот берилади", дейилади хабарда.