$3 500 эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

$3 500 эвазига Жисмоний тарбия университетига киритиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда. 

Аниқланишича, Ангрен шаҳрида фуқаро Р. А. фуқаро О.нинг ишончига кириб, уни 3 500 АҚШ доллари эвазига танишлари орқали Давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига киритиб қўйишга ваъда берган. Олдиндан 1 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. 

Бундан ташқари, Департамент ҳамда ДХХнинг Миробод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро П.А. фуқаро С. ни танишлари орқали Москва давлат университетининг Тошкент шаҳридаги филиалига 1 500 АҚШ доллар эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлгани аниқланган.  Келишилган пулларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Ушбу ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.