3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади

3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади

Мактабларда 2020/2021 ўқув йилини бошлаш ва санитария қоидаларига риоя этилиши тартиби бўйича АОКА залида Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва бошқа мутасаддилар иштирокида матбуот анжумани бошланди.

Унда таъкидланишича, агар битта синфда бир вақтнинг ўзида 3 нафар ўқувчида вирус аниқланса, фақат ўша синф карантинга олинади.

Мазкур синф онлайн ўқишга ўтказилади.