30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқланмаётгани ҳақидаги эътирозларга қандай жавоб қайтарилди?

30 йилдан буён миллатимиз қаҳрамонларини оқланмаётгани ҳақидаги эътирозларга қандай жавоб қайтарилди?

Тарих фанлари бўйича фалсафа доктори Баҳром Ирзаев Совет иттифоқи ҳокимияти Туркистон эрки учун курашганларга босмачи, қароқчи номини бериб уларга жиноий тус бергани ҳақида гапирди. 

“Мустақилликка эришганимизга 30 йил тўлди, ҳукуматимиз босмачиларни нега ҳамон оқламади? Бутун дунё Шарқ Бонопарти, деб тан олган Иброҳимбекни биз ҳали оқлаганимиз йўқ”, дейди тарихчи Баҳром Ирзаев Rost24 сайтига берган интервьюсида.

Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси  тарихчининг фикрларига муносабат билдирди.

Унда таъкидланишича, Олий суди томонидан реабилитация қилинмаган қатағон қурбонларининг номларини оқлаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш борасида зарур чора-тадбирлар белгилаб олинган бўлиб, амалий саъй-ҳаракатлар тизимли равишда давом эттирилмоқда экан.

Маълумот ўрнида Президентнинг 2020 йил 8 октябрдаги “Қатағон қурбонларининг меросини янада чуқур ўрганиш ва улар хотирасини абадийлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармойиши ижросини таъминлашга Олий суд томонидан алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилган. Мустабид совет тузуми даврида қатағон қурбони бўлган ва ҳозирги кунга қадар оқланмаган шахсларнинг жиноят ишлари амалдаги қонунчилигимизга мувофиқ ўрганиб чиқилаётганлиги маълум қилинади.