31 декабргача гўшт маҳсулотлари ва картошкани Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚС ундирмаслик таклиф қилинди

31 декабргача гўшт маҳсулотлари ва картошкани Ўзбекистонга олиб киришда ҚҚС ундирмаслик таклиф қилинди

19 октябрь куни Қонунчилик палатасида депутатлар «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлашга қаратилган қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Унга кўра, 2021 йил 10 октябрдан 31 декабргача бўлган даврда қуйидаги маҳсулотларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва ва реализацияси бўйича айланмалар ҚҚСдан озод қилинади:

  • гўшт (мол гўшти, қўй гўшти, товуқ гўшти);
  • тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотлар;
  • картошка;
  • музлатилган балиқ;

Депутатларнинг фикрича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархларнинг барқарорлигини сақлашга хизмат қилади.

Қонун лойиҳаси Сенатга юборилди.