3200 сохта АҚШ долларини сотаётган шахс қўлга олинди

3200 сохта АҚШ долларини сотаётган шахс қўлга олинди

Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 07.07.2020 йилда ўтказган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. (1979 й.т., судланган) “махсус харидор”га жами 3200 АҚШ долларини 27,2 млн. сўмга сотган вақтида ушланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсуддинов хабар қилди.

Сирдарё вилояти ИИБ эксперт криминалистика бўлимининг экспертиза хулосасида, тадбирда олинган 32 дона 100 АҚШ долларли купюралар рангли лазер принтерда тайёрланганлиги ва қалбаки эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 15.07.2020 йилда Департаментнинг Сирдарё тумани бўлими томонидан ЖКнинг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.