3,3 миллион қочқин Украинани тарк этди

3,3 миллион қочқин Украинани тарк этди

3,3 миллиондан ортиқ қочқин Украинани ғарбий чегара орқали тарк этган, деди бош вазир ўринбосари Ирина Верешчук.

Унинг сўзларига кўра, мамлакат ичида яна 2 миллионга яқин қочқинлар бор.

Россия босқинининг бошидан бери Украина ҳукумати 190 минг тинч аҳолини гуманитар коридорлар бўйлаб фронтга яқин ҳудудлардан эвакуация қилди, деди бош вазир ўринбосари.

Унинг қўшимча қилишича, шанба куни Киев ва Луганск вилоятларидаги гуманитар коридорлар ишлаган, бироқ Мариуполга режалаштирилган йўлак қисман ишлаган, чунки рус қўшинлари автобусларни ўтказмаган.