Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






37 та лойиҳадан фақат биттаси ишга туширилган — Президент фармацевтика соҳасидаги ишларни танқид қилди
27.11.2020 19:29,  
127

Бу ҳолат 27 ноябр куни Шавкат Мирзиёев ҳузурида ўтган йиғилишда кескин танқид қилинди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Келгуси йилда 149 миллион долларлик 37 та лойиҳа бўйича амалий ишларни ҳозирдан бошлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Соҳадаги яна бир камчилик – охирги йилларда ташкил этилган 16 та йирик корхонанинг 8 таси тўлиқ қувватда ишламаяпти. Мутасаддиларга уларни бирма-бир таҳлил қилиб, тўлиқ қувватга чиқишига кўмаклашиш топширилди», – дейилади расмий релизда.

Таъкидланишича, маҳаллий корхоналарда 3 мингдан ортиқ номдаги дори-дармон ишлаб чиқарилса-да, улар асосан мураккаб бўлмаган женерик воситалардан иборат.

«Пандемия ҳаммамизнинг кўзимизни очди, фармацевтика нафақат иқтисодий, балки хавфсизлик жиҳатидан ҳам стратегик тармоқ эканини кўрсатди. Биринчи бўлиб фармзоналар ташкил этганимиз бежиз эмас. Биз жуда кўп нарсага дунёқарашимизни ўзгартиришимиз керак»– деган Шавкат Мирзиёев.

Президент хавфсизлик ва самарадорлик даражаси юқори дори воситаларини ишлаб чиқаришга ўтиш кераклигини таъкидлаган.

«Мисол учун, келгуси йилда Наманганда парентерал, Самарқандда гормонал ва Тошкент вилоятида қон препаратларини ишлаб чиқаришга имконият мавжуд.

Доривор ўсимликларни плантанция усулида етиштириш ва саноат қайта ишлашни йўлга қўйиш натижасида экспорт ҳажми жорий йилнинг ўтган 10 ойида 40 миллион долларни ташкил этди. Ҳудудларда доривор ўсимликларни қайта ишлаш бўйича қиймати 42 миллион доллар бўлган 14 та кластер ташкил этилди.

Жорий йилда доривор ўсимликлар плантациялари 16 минг гектарга, хомашё тайёрлаш ҳажми 22 минг тоннага етказилмоқда. Лекин бу етарли эмас.

Шу боис келгуси йилда маҳсулот етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини камида 2 бараварга ошириш мақсад қилиб қўйилди.

Қандли диабет касаллигида шакар ўрнини босувчи стевия ўсимлигини етиштириш, бахмалгул, наъматак, топинамбур, ола-ўт, заъфарон каби экспортбоп дориворларни саноатлаштириш бўйича кўрсатмалар берилди», – дейилади президент матбуот хизмати релизида.

Маълум бўлишича, 207 та корхонадан 157 тасида халқаро стандартлар жорий қилинмаган. Шавкат Мирзиёев бу борадаги ишларни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлаган.

Келгуси йилда фармавцевтика маҳсулотлари экспортини 55 миллион долларга олиб чиқиш вазифаси белгиланди.

Йиғилишда фармацевтика тармоғидан ташқари, электротехника соҳасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилган.

Қайд этилишича, мазкур икки тармоқда сўнгги уч йилда экспорт ҳажми 1,7 баравар ошган. Жорий йилда бу кўрсаткич 350 миллион долларга етиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан