4 та туман тадбиркорлари 2024 йилгача айрим солиқлардан озод қилинади, шунингдек...

4 та туман тадбиркорлари 2024 йилгача айрим солиқлардан озод қилинади, шунингдек...

Бу ҳақда айни пайтда Сурхондарё вилояти ҳокимлигида  Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган йиғилишда маълум қилинди дея хабар бермоқда "Даракчи".

Йиғилишда Президент Бандихон, Қизириқ, Музработ ва Шеробод туманларида очиладиган янги тадбиркорлик субъектларини ер, мол-мулк, кичик корхона айланмасидан олинадиган солиқлар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг қатъий миқдордаги даромад солиғидан 2024 йил 1 январга қадар озод этишни таклиф қилди.

Бундан ташқари,  вилоятдаги тоғли ва шўр ерларда янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳам 2024 йил 1 январга қадар юқоридаги солиқлардан озод қилиш ҳамда фойда солиғи ставкасини 2  баробарга камайтириш кутилмоқда.

Давлат раҳбари Бош вазир ўринбосарлари- Ж. Қўчқоров, С. Умурзоқов ва вилоят ҳокимига бир ой муддатда ушбу имтиёзлар бўйича Солиқ кодексига тегишли қўшимчалар киритиш ва уларни 1 июлдан қўллаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди.

Йиғилиш давом этмоқда. Вилоятнинг кейинги тақдирини белгилаб берувчи муҳим йиғилиш тафсилотлари билан яқин соатларда таништириб борамиз.