43 ёшли аёлнинг шахсий фотосуратларини интернетда тарқатаман деб 2200 доллар талаб қилган товламачи қўлга олинди

43 ёшли аёлнинг шахсий фотосуратларини интернетда тарқатаман деб 2200 доллар талаб қилган товламачи қўлга олинди

2020 йилнинг 03 сентябрь куни 42 ёшли С.Н. (аёл) таниши 43 ёшли Ф.А., нинг (аёл) шахсий фотосуратларини қўлга киритиб, уларни Ф.А., учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотлар сирасига киришини билган ҳолда, келгусида ушбу расмларни уни яқин қариндошларига ҳамда интернет тармоғи орқали тарқатиб шарманда қилиш билан қўрқитиб, ҳаракатларни амалга оширмаслик эвазига Ф.А.,дан 2.200 АҚШ доллари миқдордаги пулларни товламачилик йўли билан талаб қилиб келаётганлиги аниқланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Жорий йилнинг 04 сентябрь куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳар Университет ҳиёбонида С.Н., таниши Ф.А., дан 2.200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.Н., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.