49 нафар фуқаро Санкт-Петербургга, 197 нафар фуқаро Амурга ишлаш учун жўнаб кетди

49 нафар фуқаро Санкт-Петербургга, 197 нафар фуқаро Амурга ишлаш учун жўнаб кетди

Юртдошларимизни хорижда бандлигини таъминлаш мақсадида Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан кўплаб салоҳиятли иш берувчи компаниялар ва ваколатли ташкилотлар билан музокаралар олиб борилмоқда.

Ушбу музокаралар натижасида эришилган келишувларга мувофиқ чет элда ишлаш истагида бўлган юртдошларимиз қурилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишнинг турли соҳаларига ишга жалб этилмоқда.

Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридаги «ЭНКА» қурилиш компаниясида ишлаш учун 49 нафар фуқаро, Амур вилоятидаги «ПСП» МЧЖда ишлаш учун эса 197 нафар фуқаро Тошкент халқаро аэропортидан жўнаб кетди. у Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Тошкент халқаро аэропортида фуқароларга Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан одам савдоси билан боғлиқ жиноят қурбони бўлиб қолишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтиришлар берилиб, меҳнат мигрантлари ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан материаллар тарқатилди.

Юртдошларимиз Россия Федерациясида белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда қурилиш объектларида иш бошлайди.