50 фоизлик чегирма бериладиган хизматлар рўйхати (тўлиқ рўйхат)

50 фоизлик чегирма бериладиган хизматлар рўйхати (тўлиқ рўйхат)

2021 йил 1 ноябрдан «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми бўлган «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқароларга давлат хизматларини кўрсатишда 50 фоизлик чегирма берилади. 

Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) ва Давлат хизматлари маркази орқали кўрсатиладиган 50 фоизлик чегирмага эга хизматлар рўйхати ҳам тасдиқланган. 

Жумладан: 

1. Никоҳ қайд этилганлиги, никоҳда турмаслиги ёки никоҳдан ажралганлиги тўғрисидаги маълумотномани олиш

2. Фуқароларнинг номида шахсий уй-жойи борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш

3. Манзил-маълумот ахборотларини тақдим этиш

4. Судланмаганлик (ёки судланганлик) тўғрисида маълумотномаларни олиш учун ариза юбориш

5. Якка тартибда уй-жой қуришга (реконструкция қилишга) лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш

6. Вақтинча турган жойи бўйича ҳисобга қўйиш

 7. Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун электрон ариза юбориш

8. Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) учун қайта электрон ариза юбориш

9. Фамилия, исм, ота исмини ўзгартирганлик ҳақида маълумотномани олиш

10. Туғилганлик ҳақида маълумотномани олиш

11. Ўлим рўйхатга олинганлиги ҳақида маълумотномани олиш

12. Оталик белгиланганлиги ҳақидаги маълумотномани олиш

13. Руҳий касалликлар бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш

14. Наркология бўйича диспансер ҳисобида туриши ёки турмаслиги тўғрисида маълумотнома олиш

15. Хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия олиш

16. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиси учун олий малака тоифасини олишга ариза юбориш

17. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиси учун биринчи ёки иккинчи тоифаларини олишга ариза юбориш

18. Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиси учун олий малака тоифасини олишга ариза юбориш

19. Спорт-таълим муассасаларининг йўриқчи-услубчиси учун биринчи ёки иккинчи малака тоифасини олишга ариза юбориш

20. Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш

21. Хусусий нотариал фаолиятни амалга ошириш лицензиясини қайта расмийлаштириш

22. Паспортни ID картага алмаштириш учун ариза юбориш

23. Баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш

24. Риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш ва уларга малака сертификатини бериш

25. Малака сертификати муддатини узайтириш учун баҳоловчиларнинг малака имтиҳонини ўтказиш

26. Малака сертификати муддатини узайтириш учун риэлторларнинг малака имтиҳонини ўтказиш

27. Кредит тарихини олиш

28. Қизил китобга киритилмаган ёввойи ҳайвонларни, уларнинг қисмларини, шунингдек яшаш фаолияти маҳсулотларини олиб кириш ва четга олиб чиқиш рухсатнома

29. Ёввойи ўсимликларни ва уларнинг қисмларини олиб кириш ва олиб чиқиш учун янги рухсатнома олиш

30. Ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлашга рухсатнома

31. Бино ва иншоотнинг ташқи кўринишини ўзгартиришни келишиш

32. Объектни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсатнома

33. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш

34. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда, Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома

35. Давлат ўрмон фондига кирадиган ерларда Қизил китобга киритилмаган ўсимлик турларини йиғиш (тайёрлаш)/табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома

36. Сув таъминоти ва сувни чиқариб ташлаш тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

37. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш

38. 20 кВт дан юқори бўлмаган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

39. 1,2 МПа босимдан юқори бўлмаган газ тармоқларига уланишга техник шартларни олиш

40. Иссиқлик таъминоти тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

41. 20 кВт дан юқори бўлган электр тармоқларига уланиш учун техник шартларни олиш

42. Қурилиши (реконструкцияси) тугалланган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш (якка тартибдаги уй-жой қуриш объекти учун)

43. Ўзганинг ер участкасидан чекланган тарзда фойдаланиш ҳуқуқи (сервитут) тўғрисидаги келишувни давлат рўйҳатидан ўтказиш

44. Бино ва иншоотларни ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш

45. Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга ариза юбориш

46. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқномани олиш

47. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқини берадиган тасдиқноманинг муддатини узайтириш

48. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берадиган тасдиқномани қайта расмийлаштиришга ариза бериш

49. Товар белгисини аризачи номига рўйхатдан ўтказиш учун ариза юбориш

50. Кадастр паспортини шакллантириш

51. Электр энергияси ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

52. Ичимлик суви ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

53. Иссиқ сув ҳисоблагичини қиёслашдан ўтказиш (ечиш ва улаш билан бирга)

54. Ёввойи ҳайвонларни тутиш учун рухсатнома олишга ариза юбориш

55. Гидрогеологик хулоса олиш

56. Почта юбориш

My.gov.uz манзилида ушбу имтиёзлардан қулай вақтда – 24 соат давомида электрон фойдаланиш имконияти мавжуд.