50 йил олдин содир этилган жиноят учун нафақахўр айбланувчи ҳибсга олинди

50 йил олдин содир этилган жиноят учун нафақахўр айбланувчи ҳибсга олинди

Москвада нафақахўр 1974 йил 25 октябрда содир бўлган 17 ёшли қизни кўпчилик бўлиб зўрлаш иши бўйича ҳибсга олинди. 

Бу ҳақда «РИА Новости» ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларидаги манбасига асосланиб хабар берди. 

Таъкидланишича, Россия Жиноят кодексининг бир гуруҳ шахслар томонидан зўрлаш моддаси бўйича жиноят иши пойтахтнинг Измаиловск магистралида содир этилган жиноятдан сўнг дарҳол қўзғатилган, аммо кейинчалик фақат уч нафар гумондор аниқланган. Яна бир жиноятчи эса деярли 50 йилдан сўнг топилган. У 1956 йилда туғилган, Москванинг Рокоссовск кўчасида яшовчи эркак бўлиб чиққан. 

Маълум қилинишича, эркак айбини тан олган.