6-8 июль кунлари Ўзбекистонда ҳарорат меъёрдан 8 даража юқори бўлади

6-8 июль кунлари Ўзбекистонда ҳарорат меъёрдан 8 даража юқори бўлади

3-5 июлда Ўзбекистон ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 39-41°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида 42-44° гача бўлган иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.

6-8 июлда Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.

Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 5-8° га юқори бўлади.

Кундуз кунлари ҳаво 41-43° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача исийди.