6 март санаси нималарга гувоҳ?

6 март санаси нималарга гувоҳ?

6 март санасида тарихда содир бўлган баъзи воқеаларни эслаб ўтамиз:

1521 йил — Таниқли денгиз сайёҳи Фернандо Магеллан Гуам оролини кашф этди.

1714 йил – инглиз ихтирочиси Генри Милл ёзув машинкаси учун патент олди. 

1801 йил – англиялик муҳандис Ричард Тревитик пар двигателллардан рельсда ҳаракатланиш учун фойдаланиш таклифи билан чиқди ва буғ машинаси (паровоз)га асос солди. 

1834 йил — Канаданинг Йорк шаҳри номи Торонто деб ўзгартирилди. 

1869 йил – Рус олими Дмитрий Менделеев мсашҳур “Даврий жадвал”ни тузганини илк бор эълон қилди. 

1882 йил – Сербия қироллик деб эълон қилинди. 

1899 йил — немис кимёгари Феликс Хофманн аспирин учун патент олди.

1957 йил – Буюк Британия мустамлакаси бўлган Гана давлати ўз мустақиллигини эълон қилди. 

1902 йил — Мадриднинг “Реал” футбол клубига асос солинди.

1913 йил — Мўғулистон тарихидаги биринчи газета—"Новое Зерцало" нашр этила бошланди.

1941 йил – Андижон вилояти ташкил топди.