6 ой аввал бедарак йўқолган тошкентлик фуқаро Жиззахдан топилди

6 ой аввал бедарак йўқолган тошкентлик фуқаро Жиззахдан топилди

Жиззах вилояти Дўстлик тумани ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими бошлиғи Бахтиёр Туйманов ҳамда туман ИИБ навбатчилик қисми катта инспектори Алишер Ҳасановнинг саъй-ҳаракатлари билан жорий йилнинг 15 июнидан буён бедарак йўқолганлиги учун қидирувда бўлган шахс ушланган. 
 

Яъни, Дўстлик тумани «Манас» қишлоқ фуқаролар йиғинида бемақсад юрган фуқаро туман ички ишлар бўлимига келтирилиб, шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилганда ушбу фуқаронинг Тошкент шаҳри Сирғали тумани, Сергели даҳасида истиқомат қилувчи, 2- гуруҳ ногирони С.Л. эканлиги маълум бўлди. 

Ушбу шахсни яшаш манзилига қайтариш чоралари кўрилган.