60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди

60 минг долларга ер сотмоқчи бўлган туман ҳокими ўринбосари қўлга олинди

ДХХ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда бўш ер майдонини расмийлаштириб бериш учун пора олган Тошкент вилоятидаги туманлардан бирининг ҳоким ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда «Ахборот 24» дастурида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, ҳоким ўринбосари вазифасида ишловчи шахс тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ер майдонини 60 минг долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришини айтиб, ундан 25 минг доллар олаётган вақтида қўлга олинган.

Қайд этилишича, бундан бироз муқаддам ушбу мансабдор шахснинг жиноий алоқаси бўлган кимса ҳам 1 гектар унумдор ер майдонини 100 минг долларга сотаётганда ушланган бўлган.

Хабарда ҳоким ўринбосарининг кимлиги, қайси туман мансабдори ҳақида гап кетаётгани очиқланмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.