6,5 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

6,5 млрд сўмлик камомад ва ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент вилояти “Иссиқлик манбаи” ишлаб чиқариш бошқармасида Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой фонди инспекцияси томонидан назорат тадбири ташкил этилиб, қатор камчиликлар аниқланди.

 Хусусан, 2022 йил 1 январь ҳолатига кўра, “Иссиқлик манбаи” таркибида жами 51 та қозонхона мавжуд бўлиб, уларнинг баланс қиймати қарийб 1,5 млрд сўмни ташкил этган. Аммо, назорат тадбири даврида қозонхоналарнинг кадастр ҳужжатлари тақдим этилмаган ҳамда 7 дона қозонхона бошқа шахсларга бериб юборилганлиги аниқланган. 

      Шунингдек, корхонада умумий қиймати қарийб 6,5 млрд. сўм бўлган қатор молиявий камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. Хусусан: 

- асоссиз киртилган харажатлар - 3,8 млрд. сўм; 

- товар моддий бойликларининг камомади -1,8 млрд. сўм;

- ортиқча тўланган иш ҳақи - 833,3 млн. сўм;

- бошқа шахсларга берилган бинолар қиймати - 46,8 млн. сўм;

- ёнилғи харажатларни ортиқча сарфланиши - 45,5 млн. сўм.

      Аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.