65 ёшдан ошган эмланувчи фуқароларнинг 54 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцина олган

65 ёшдан ошган эмланувчи фуқароларнинг 54 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши вакцина олган

2021 йилнинг 1 ноябрь куни мамлакатимизда СOVID-19га қарши вакцинация жараёнлари бошланганига 7 ой бўлди. Ўтган муддат давомида эмлаш жараёнига энг аввал жалб қилинган 65 ёшдан ошган фуқаролар учун жами 1 886 717 доза вакцина ишлатилди. 

Уларнинг:
876 489  дозаси биринчи,  
696 916  дозаси иккинчи,  
313 312 дозаси учинчи босқичда қўлланилган вакциналардир.

Катта ёшли аҳоли вакилларининг 54,3 фоизи 1-доза вакциналарини олиб, улар орасида тўлиқ эмланган фуқаролар салмоғи 36,5 фоизга етди.