8 мартда совға қилиш учун энг яхши гаджетлар маълум бўлди

8 мартда совға қилиш учун энг яхши гаджетлар маълум бўлди

Фитнес-билагузуклар ва ақлли соатлар 8 мартда энг машҳур техносовғалар бўлиб қолмоқда. Буни Hi-Tech Mail.ru сўровлари кўрсатмоқда.

“Халқаро хотин-қизлар кунида аёлларга совға қилиш учун энг яхши гаджетлар “ақлли аксессуарлар” — фитнес-билагузуклар ва смарт соатлар (32 %) ҳисобланади. Ундан кейинги ўринларни смартфонлар (22 %), симсиз қулоқчинлар (20 %) ва робочангютгичлар (12 %) эгаллади”, — дейилади сўров натижаларида.

Сўровномада фақат эркаклар иштирок этишган.

Ҳар бешинчи респондент (сўров иштирокчиси) рафиқасига гаджет совға қилишни режалаштириб қўйган. 16 % иштирокчилар онаси, опа-синглиси ва бувисига бирор техника совға қилишни хоҳлайди.