8000 доллар эвазига ЎзМУга ўқишга опкириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

8000 доллар эвазига ЎзМУга ўқишга опкириб қўйишни ваъда қилган фирибгар ушланди

Қўқон ва Тошкентда фуқароларни ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фирибгарлар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсиддинов хабар қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Қўқон шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Қўқон давлат педагогика институти ёшлар етакчиси ва факультет декани даромад орттириш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаро З.С.нинг ишончига кириб унинг танишини мазкур институтга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланишган. 

Шунингдек, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ҳамкорлигидаги тезкор тадбирда Ж.П. фуқаро Б.Х.нинг ишончига кириб, унинг ўғлини юқори лавозимдаги танишлари орқали Ўзбекистон Миллий университетига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 8 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан, 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.