9 нафар мансабдор бюджет қонунчилигини бузгани аниқланди

9 нафар мансабдор бюджет қонунчилигини бузгани аниқланди

Аввалроқ, Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати департаменти ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2021 йил 1-чоракда бюджет маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан амалга оширилган назорат ишлари тўғрисида маълумот берган эдик.

Ҳисобот даврида бюджет қонунчилигини бузганлиги учун бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг 9 нафар раҳбар ва бошқа мансабдор шахсларига маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузилиб, кўриб чиқиш учун Маъмурий судларга юборилди.

Шунингдек, 1 458 та назорат тадбирларида аниқлангани 210,1 млрд.сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари қонуний чоралар кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.