9 ойда қанча автомобил бензини импорт қилингани маълум қилинди

9 ойда қанча автомобил бензини импорт қилингани маълум қилинди

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонга қиймати 104 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 289 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.  

 Автомобил бензини импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 137 млн. литрга ошган.

 Ўзбекистон автомобил бензинини импорт қилган асосий давлатлар:  

  • Россия – 140,5 млн. литр  
  • Туркманистон – 126,8 млн. литр    
  • Қозоғистон – 16 млн. литр  
  • Ироқ – 3,6 млн. литр